Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украина ташқи разведкасини ҳаракатга ўтишга чақирди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ таҳдид билан юзма-юз келганини айтди. Бу ҳақда Украина етакчиси Ташқи разведка куни муносабати билан сўзлаган нутқида гапирган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат разведкаси агрессияга қарши туришга ўрганди ва энди ҳаракатга ўтиш вақти келди.
«Давлатимиз ҳудудий яхлитлик билан боғлиқ жиддий хавф билан юзма-юз турибди. Бундай қийин паллада самарали разведка жуда муҳим. Биз ташқи агрессияга қарши курашишни ўргандик. Энди миллий манфаат йўлида ҳаракатга ўтиш вақти келди», деган Зеленский.
Украина президенти Ташқи разведка хизматининг хавфсизлик масаласида, айниқса «Норманд форматидаги келишув», «Шимолий оқим-2» борасида аҳамияти катта эканини айтди.
Охирги вақтларда Россиянинг Украинага бостириб кириш хавфи юқори экани ҳақида гапирилмоқда. АҚШ, Британия ва Австралия ўз фуқароларини уруш хавфи юқорилагани сабаб Украинадан олиб чиқиб кетишни бошлади.
Мавзуга оид
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
10:10 / 08.07.2026
Киев ва Харкив яна ҳужум остида: жабрланганлар бор
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
09:55 / 07.07.2026