08:39 / 27.01.2022
7989

Ўзбекистонга 2021 йилда картошка қайси давлатлардан олиб келингани маълум бўлди

2021 йилда қарийб 560 минг тонна картошка импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 72,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 560 минг тонна картошка импорт қилган. 

Қайд этилишича, картошка импорти 2020 йилга нисбатан солиштирилганда 109,1 минг тоннага ошган.

2021 йилда Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 196 минг тонна.

Кейинги ўринлардан 161 минг тонна картошка импорт қилинган Покистон ва 141 минг тонна картошка олиб кирилган Эрон жой олди.

Шунингдек, картошка импорти кўрсаткичи қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўриниш олди:

  • Қирғизистон – 35 минг тонна;
  • Нидерландия – 11 минг тонна;
  • Россия – 4,8 минг тонна;
  • Франция – 616 тонна.
Top