16:24 / 27.01.2022
1406

Қорақалпоғистонда қамоқдаги шахснинг жазо муддатини барвақт тугатмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қорақалпоғистонда манзил колониясидаги фуқаронинг жазо муддатини барвақт тугатиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда ИИВ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Унда фуқаро Қ.Р. манзил колониясида жазо ўтаётган А.нинг ишончига кириб, унинг жазо муддатини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали барвақт тугатиб беришни вада қилган. Бунинг эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда қўрқитиш йўли билан пул талаб қилган шахс қўлга олинганди.

Top