Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев «Ҳиндистон – Марказий Осиё» саммитида иштирок этади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видео-анжуман шаклида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташаббуси билан ташкил этилаётган учрашув кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
Савдо, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, инновациялар ва рақамли технологиялар, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунида дўстлик муносабатларини ва устувор йўналишларда узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган Деҳли декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026