Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда чамадон ичидан аёл кишининг мурдаси топилди
Марҳумнинг шахси аниқланиб, қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
27 январ куни соат 21:30ларда Оҳангарон тумани “Гулобод” маҳалласидан Паркент тумани “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30–35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Бу ҳақда хабар қилган Тошкент вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган.
Айни дамда мурданинг шахси аниқланган. Дастлабки терговни вилоят прокуратураси олиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
09:26 / 11.07.2026
Буюк Британияда таниқли сиёсатчи Энн Уиддикомб ўлдирилди
17:51 / 07.07.2026