Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорларга харидорга очиқ бўлган жойда махсус QR-кодни жойлаштириш мажбурияти юкланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар: сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом; аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида махсус дастур орқали солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Белгиланишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
- чакана савдо ва аҳолига хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари аҳоли билан ҳисоб-китоб қилиш жойларида, шунингдек, кириш жойида ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда мижозларга махсус мобил илова орқали товарларни (хизматларни) сотувчи хўжалик юритувчи субъектининг рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги асосий маълумотларни ўқиш имконини берувчи махсус QR-кодни жойлаштиришлари шарт;
- савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган, шу жумладан виртуал назорат-касса машиналари сифатида рўйхатдан ўтказилган автоматлаштирилган ҳисоб тизимлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан мажбурий интегрaция қилиниши шарт.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланган фактлари тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганлик учун товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини ва бир марталик пул мукофотини тўлаш Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган ваколатли банк орқали амалга оширилади.
Солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар бўйича сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш, чекларни ушбу қарорда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунигача амалга оширилади.
Жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар қайтарилган тақдирда, илгари олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми суммаси бундай товарларни (хизматларни) сотувчилари ҳисобидан Молия вазирлиги Ғазначилигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Солиқ органларига сайёр солиқ текширувларини ўтказиш доирасида планшетлар ва бошқа компьютер техникасидан фойдаланиш, шунингдек, электрон рақамли имзо (бармоқ изи ёки график имзо)дан фойдаланган ҳолда сайёр солиқ текширувлари билан боғлиқ ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026