Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 2 нафар қизни фоҳишалик учун Дубайга олиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди
Асли конимехлик бўлган, айни вақтда Дубай шаҳрида яшовчи фуқаро таниши орқали 20 ва 22 ёшли қизларни фоҳишалик учун Дубайга олиб кетмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 13 январь куни Навоий шаҳрида яшовчи Х.Н. ИИБга ариза билан мурожаат этган. Унга кўра, Конимех тумани Гулистон маҳалласида рўйхатда турган ва ҳозирда Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. ижтимоий тармоқлар орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, фоҳишалик учун мамлакатдан олиб кетишни мақсад қилган.
Унинг жиноий режасига хатирчилик 20 ёшли О.Б. ҳамда карманалик 22 ёшли Х.Н. алданган. Ш.Н. уларни шериги Г.Ш. орқали Дубай шаҳрига олиб чиқиб кетаётган вақтида Навоий шаҳар ИИБ терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан одам савдосига чек қўйилган.
Мавзуга оид
09:55
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026