07:41 / 29.01.2022
7332

Хоразмдаги ёнғинда икки ишчи ҳалок бўлди

Урганч туманида икки нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса 2022 йил 27 январь куни соат 11:00 ларда, Чўлобод маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг қурилишида юз берган.

Маълум бўлишича, шу ерда ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган, 1962 йилда туғилган Г.О. ва 1960 йилда туғилган Ғ.Э. кўп қаватли уйнинг ертўласида темир кесадиган ускунадан фойдаланаётган бўлган.

Билдирилишича, улар шу вақтда келиб чиққан қисқа туташув натижасида содир бўлган ёнғин сабабли ертўлада вафот этган.      

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top