Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди
Австралия очиқ чемпионати — Australian Open'да финал баҳси бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images
Турнирга 2-тартиб рақам остида сараланган Даниил Медведев ҳал қилувчи беллашувда 6-рақамли ракетка Рафаэль Надаль билан баҳс олиб борди.
Дастлабки иккита сетда россиялик теннисчи 6:2, 7:6 ҳисобларида устун келганди. Бироқ испаниялик 35 ёшли спортчи ўзига хос характер намойиш эта олди. 3-4-сетларда Рафа бир хил — 6:4 ҳисобида ғалабага эришди. Сўнгги сетда эса Надаль 7:5 ҳисобида зафар қучиб, янги мавсумдаги дастлабки совринини ютди.
Бу Рафаэль учун 21-катта титул бўлди ва у теннис тарихида Катта Дубулға туркумига кирувчи турнирларда энг кўп ғолиб бўлган спортчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача у биринчи ўринни ўзи каби 20тадан соврин ютган Рожер Федерер ва Новак Жокович билан бўлишиб турганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

20:38 / 28.01.2024
Синнер Медведев билан баҳсда камбэк қилиб, Australian Open ғолибига айланди

13:45 / 26.01.2024
Australian Open'да сенсация. Синнер Жоковичнинг Мелбурндаги 2195 кунлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

19:10 / 28.01.2022