Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмида 31 январь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Миробод ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент айланаси бўйлаб қурилаётган метро йўналишига тўғри келиб қолган Хонабод кўчасидаги юқори босим Д-720 м, ерости газ қувурининг йўналишини ўзгартириш ҳамда монтаж ишлари тугатилган. Ҳаракатдаги газ қувурини кесиш ва улаш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ерости газ қувурлари хизмати» томонидан режалаштирилмоқда.
Шу сабабли 2022 йил 31 январь куни соат 09:00 дан 18:00 гача Тошкент вилояти Зангиота туманида, Тошкент шаҳри Сергели туманида ҳамда Бектемир ва Миробод туманлари кесишмасидаги Баратхўжа, Қўйлиқ овул, Бадахшон кўчаларидаги аҳоли хонадонларида ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.
«Етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:20 / 07.03.2026
Яккасаройда 101 млн сўм олган газ таъминоти соҳаси ходими ушланди
10:27 / 01.08.2025
Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
19:49 / 03.07.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
09:30 / 22.04.2025