Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
Юнусобод тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи масъул шахс газ ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги сабабли далолатнома тузмаслик, жаримага тортмаслик ва ҳужжатларни тўғрилаб бериш эвазига фуқародан 12 млн сўм талаб қилган.
Тошкент шаҳрида фуқародан ҳисоблагич йўқлиги сабабли ишларини бости-бости қилиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилган Юнусобод тумани газ таъминоти бўлими ходими қўлга олинди.
Маълум қилинишича, фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Юнусобод тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи масъул шахс газ ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги сабабли далолатнома тузмаслик, жаримага тортмаслик ва ҳужжатларни тўғрилаб бериш эвазига 12 млн сўм талаб қилаётганлиги ва шу кунга қадар 1 миллион 200 минг сўм берганлигини маълум қилиб, мазкур шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Юнусобод тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи масъул шахс фуқародан талаб қилинган пулнинг қолган 10 млн 800 минг сўмини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси учинчи қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.