Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
4 июл куни пойтахтнинг қатор ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлмоқда.
Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт ва Миробод туманларининг қатор ҳудудларида 4 июл куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор тумани (10:00 дан 18:00 гача)
«Бўрижар» МФЙ:
- аҳоли хонадонлари сони — 792 та ерли хонадон, 46 та кўп қаватли уйлар;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 24 та.
Яккасарой тумани (10:00 дан 18:00 гача)
«Боғсарой» МФЙ:
- аҳоли хонадонлари сони — 256 та ерли хонадонлар, 44 та кўп қаватли уй;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 60 та.
Янгиҳаёт тумани (10:00 дан 18:00 гача)
«Файзли» МФЙ:
- аҳоли хонадонлари сони — 165 та ерли хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.
Миробод тумани (10:00 дан 18:00 гача)
«Фаровон», «Миробод» ва «Шароф Рашидов» МФЙлари:
- аҳоли истеъмолчилар сони — 10 та кўп қаватли уйлар;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 15 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Мавзуга оид
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026