Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида темирйўл транзитини ривожлантириш бўйича битим имзоланди
Эрон ва Ўзбекистон темирйўл транзитини ривожлантириш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда Эрон темирйўллар компаниясининг бош директори Миад Солиҳий Twitter’да маълум қилган.
Фото: AP
Миад Солиҳий Twitter'даги ўз саҳифасида темирйўл транзитини ривожлантириш бўйича Эрон-Ўзбекистон битимини тилга олар экан, шундай деган: “Томонлар 2022 йилда юк ташувлари бўйича ҳар икки томон учун манфаатли имтиёзли тарифлар ўрнатиш борасида келишиб олишди”.
Солиҳийнинг сўзларига кўра, “ҳар икки томон Ўзбекистон темирйўл вагонларининг Эрондаги ҳаракатини тезлаштириш, Эрон вагонларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланиш усуллари, Хитой ва бошқа давлатлардан келадиган юкларнинг Ўзбекистон орқали ва тескари йўналишда транзити, шунингдек, Чобаҳор бандаргоҳидан Ўзбекистонга ва тескари йўналишда комбинациялашган юк ташувларни ташкиллаштириш борасида келишиб олишган”.
Темирйўл ташувлари соҳасида ўсиб бораётган ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Эрон–Ўзбекистон йўналишидаги транспорт-транзит коридорларидан самарали фойдаланиш мақсадида сўнгги кунларда Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида музокаралар ўтказилган, уларнинг якунига кўра Ўзбекистон ва Эрон темирйўл компаниялари ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича баённома имзоланган эди.
Мавзуга оид
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:10 / 24.04.2026