Иқтисодиёт | 21:08 / 31.01.2022
34374
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев 44 нафар маҳбусни муддатидан аввал озод этди

Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди.

Фото: Kun.uz

Шавкат Мирзиёев «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Қайд этилишича, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилган.

Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.

  • 2021 йилда Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами арафасида 140 нафар, Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 215 нафар ҳамда Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этган эди.

Мавзуга оид