Ўзбекистон | 20:20 / 31.01.2022
21333
2 дақиқада ўқилади

Замонавий ўйинлар: ким кимдан фойдаланяпти?

SUBYEKTIV'нинг янги мавзуси – видеоўйинлар. Филм компютерда ўйин ўйнашнинг зарарлари ҳақида эмас. Унда асосан кибер-индустрияда айланаётган миллиардлар, ғирромликлар ва одам нега ўзини ўйиндан тўхтата олмаслиги ҳақида гаплашамиз.

2005 йилда хитойлик Slowly лақабли геймер қиз уч кун кетма-кет ухламасдан, World of Warcrafts ўйинини ўйнаб, чарчаш оқибатида вафот этган. Ҳатто унинг дафн маросими ўйин ичида, виртуал тарзда ўтказилган ва унда юзга яқин геймер қатнашган.

Ишониш жуда ҳам қийин, лекин бу воқеа ҳақиқатан рўй берган ва Гиннеснинг “Рекордлар” китобига киритилган.

SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги сони инсонни шу даражада ўзига қарам қилиб ола оладиган видеоўйинлар ҳақида. Лекин бу мавзудаги одатий телекўрсатувлардан фарқли равишда, компютер ўйинларининг зарарларини айтиб, сизни қўрқитиш ниятимиз йўқ. Биз бор-йўғи ўйин индустрияси атрофидаги фактларга эътиборингизни қаратамиз. Хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг ўзидан.

Лойиҳани Like, обуна ва изоҳлар билан қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз. Азиз мухлисларимизда эса энди бизни моддий рағбатлантириш имконияти ҳам бор ва бу жуда осон: Payme иловасидан “Subyektiv”ни топиш орқали ёки ушбу ҳавола ёрдамида тўлов тизими сайтидан донат қилишингиз мумкин.

  • Реклама бўйича савол ва таклифлар +998712004454 телефон рақами орқали қабул қилинади.

Мавзуга оид