Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Жорий йилнинг 31 январь куни Сенат йигирма учинчи ялпи мажлиси олдидан Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар муҳокама этилди.
“Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Ҳужжат соҳадаги мавжуд муаммоларнинг қонуний ечимини белгилаш мақсадида Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган. Унда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилганлик, бузганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, бундай тоифадаги объектларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш, дастлабки тергов ўтказишни прокуратура органларига юклаш, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ижро этиш мажбурий бўлган кўрсатма ва тақдимномаларини белгиланган муддатда тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилган.
Шунингдек, қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Хусусан, моддий маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Сенаторлар ушбу қонуннинг маъқулланиши мамлакатдаги моддий маданий мерос объектларини, умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ва ҳудудларни муҳофаза қилишда, уларнинг ноёблигини сақлаб қолишда, келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026