Volkswagen автозаводи фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга мослаштирилди
Заводни мослаштириш учун 1,2 млрд евро сарфланди. Бу ерда йилига 300 минг дона электромобил ишлаб чиқарилади.
Цвиккау шаҳридаги Volkswagen автозаводи ички ёнув двигателли автомобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатди ва дунёда биринчи бўлиб фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтди. Бу ҳақда Volkswagen матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу вақтга қадар ҳеч бир ишлаб чиқарувчи бундай қилмаган. Одатда электромобиллар янги қурилган заводларда ишлаб чиқарилган.
Заводни мослаштириш учун 1,2 млрд. евро сарфланди. Реструктуризация ишлари 2018 йилда бошланганди.
Завод йилига 300 минг дона электромобил ишлаб чиқариш қувватига эга.
Цвиккауда Audi Q4 e-tron ва Q4 e-tron Sportback, Cupra Born ҳамда ID.3, ID.4 ва ID.5 электромобиллари ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024
Германияда Volkswagen собиқ раҳбари устидан суд бошланди
21:44 / 02.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда
09:26 / 06.08.2024