Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Аёлимнинг ҳаёти қил устида” – фарзандлари етим қолишини истамаган ота имкон излайди
“Аёлимнинг ҳаёти қил устида турибди. Шифокорлар жигар кўчириш амалиёти зарурлигини айтишди. Лекин бу операция учун бизда маблағ йўқ. Ўзим оддий пойабзал устасиман, топганим 3 фарзандимни боқишдан ортмайди. Ҳамма нарсамизни сотсак ҳам бизда бунча пул чиқмайди”, — дейди беморнинг турмуш ўртоғи.
Сирдарёнинг Сайхунобод туманида уч фарзандни тарбиялаб вояга етказаётган оила бор. Оддий ва камтаргина турмуш тарзига эга бу оиланинг оддий бўлмаган кулфати оила бекаси Наргиза опанинг оғир дардга чалиниши билан бошланган. Жигар циррози деб аталувчи бу хасталик унда энг оғир паллага етиб келган. Оиланинг ягона умиди ўтказиладиган жарроҳлик амалиётидан.
Оила бошлиғи пойабзал устаси ва шунинг ортидан рўзғор тебратиб келади. Айни пайтда мураккаб операция учун маблағ масаласи улар учун оғриқли муаммога айланган.
“Аёлимнинг ҳаёти қил устида турибди. Аллоҳнинг марҳаматидан умид қилиб даволатишга ҳаракат қиляпмиз. Шифокорлар жигар кўчириш амалиёти зарурлигини айтишди. Лекин бу операция учун бизда маблағ йўқ. Ўзим оддий пойабзал устасиман, топганим 3 фарзандимни боқишдан ортмайди. Ҳамма нарсамизни сотсак ҳам бизда бунча пул чиқмайди”, — дейди беморнинг турмуш ўртоғи.

Фарзандлари онасиз, хонадони бекасиз қолишини истамаган Орзиқул ака аёлининг соғайиши учун қўлидан келганча ҳаракат қиляпти. Аммо зарур бўлган маблағнинг анчагина катталиги сабаб яхшилик учун қалби ва қўли очиқ юртдошларимиз ёрдамига муҳтож. Дуолари ҳамда моддий далдалари билан кўпнинг дардига дармон бўлган яхшилардан бу сафар ҳам умидларимиз катта.
Наргиза Маллабоевага оид маълумотлар:
Ҳумо: 9860 0401 1751 4139 турмуш ўртоғи Орзиқул Маллабоев номида
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025