Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб қарийб 1 миллиард сўм зарар етказган корхоналар аниқланди
Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Пахтачи туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб давлат ва жамиятга қарийб 1 миллиард сўм зарар етказганлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, “A.O.” оилавий корхонаси раҳбари С.И. пайвандлаш ва бошқа ускуналарни тўғридан тўғри электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб давлат ва жамият манфаатларига 830,3 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.
Худди шунингдек, департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда фуқаро И.Б. ўз хонадонида тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш хизматини кўрсатиш учун “Ф.Б.” оилавий корхонасини ташкил этиб, тегирмон ва бошқа ускуналарни ўрнатиб, электр таъминоти корхонаси рухсатисиз, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб фойдалангани натижасида давлат ва жамият манфаатларига 133,8 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026