Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда катта ёшли аҳолининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши эмланди
Мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 2021 йил мартда бошланган.
Тожикистонда катта ёшли аҳолининг 79,7 фоизи коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Тожикистонда 1 феврал ҳолатига 4 млн 594 минг 703 киши эмланган.
Катта ёшли аҳолининг 67,7 фоизи ёки 3 млн 902 минг 269 киши вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган.
Мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 2021 йил мартда бошланган.
Тожикистонда вакцинация CoronaVac, AstraZeneca, Moderna, Pfizer ва Спутник V вакциналари билан амалга оширилмоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 17326 киши касаллик юқтирган, 124 нафар бемор вафот этган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
09:41 / 23.05.2026