Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 510 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар ва тамаки маҳсулотлари аниқланди
Тошкент туманида яшовчи фуқаро фуқаро Б.К.нинг яшаш хонадонида , умумий қиймати 402 млн сўмдан зиёд бўлган 2248 дона биологик фаол қўшимчалар ноқонуний сақланиб келинаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фуқаро М.А. бошқарувидаги “HYUNDAI PORTER II” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилади. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган, умумий қиймати 107 800 000 сўмлик жами 4500 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 2240 дона “Regapen 300 mg Capsule” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича мазкур товарлар фуқаро Ё.Ж.га тегишли бўлиб чиқди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026