Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Осиё мамлакатларини суюлтирилган газ сотиб олишни камайтиришга чақирди
АҚШ давлат департаментининг энергетик хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Амос Хохштейн бошчилигидаги гуруҳ Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистонга ана шундай мурожаат билан чиққан.
Фото: Reuters
АҚШ Россия гази етказилиши камайган тақдирда суюлтирилган газни Европага жўнатиш имкони бўлиши учун Осиё мамлакатларини суюлтирилган газ сотиб олиш ҳажмини қисқартиришга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, АҚШ давлат департаментининг энергетик хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Амос Хохштейн бошчилигидаги гуруҳ Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистонга ана шундай мурожаат билан чиққан.
Бундан ташқари, Қатар, Нигерия, Миср, Ливия ва Жазоирдаги газ ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказилган.
АҚШ маъмурияти вакиллари уларни Украинада жанговар ҳаракатлар бошланган тақдирда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга чақирган.
Байден маъмурияти Chevron ва ExxonMobil каби нефть-газ компаниялари билан ҳам мулоқот ўтказган.