Ўзбекистон | 21:06 / 03.02.2022
1801
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда алиментдан қарздор 7 та ота 15 суткага қамалди

Қамалган 7 нафар ота қарздор фарзанди учун ажратилган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган. Натижада қарздорлик ортиб борган. Бу ҳақда Тошкент вилояти МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, январь ойида бўлим давлат ижрочилари ўз фарзандининг моддий таъминоти учун суд томонидан белгиланган миқдорда алимент пулларини тўламасдан юрган 7 нафар қарздорга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига ҳужжатлар топширилган.

Суд жараёнида алимент пулларини тўламасдан юрган 7 нафар қарздорларга нисбатан суд томонидан хар бир қарздорга нисбатан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид