Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 1 гектар ерни сотмоқчи бўлган фермер ушланди
Самарқанд туманида 1 гектар ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Самарқанд туманидаги “Т.А.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. хўжаликнинг суғориладиган ернинг 1 гектарини фуқаро Д.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ушбу ер майдонида иссиқхона қуриш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 20 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
10:45 / 12.05.2026