Спорт | 19:04 / 04.02.2022
10286
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири эндиликда Волейбол федерациясини ҳам бошқаради

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов эндиликда Волейбол федерациясини ҳам бошқаради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Таъкидланишича, 4 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Волейбол федерацияга раҳбар сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Унда Ўзбекистон Волейбол федерацияси раҳбари лавозимига олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номзоди илгари сурилиб, бир овоздан маъқулланган.

«Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди. Вазирлик жамоаси Абдуқодир Ҳамидовични мазкур масъулиятли лавозим билан қутлаб, юртимизда волейбол спорт турини ривожлантириш ва уни ёшлар орасида кенг оммалаштиришдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилайди», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Волейбол федерацияси раиси лавозими ўрни унинг аввалги раиси, собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг 2021 йил 29 январ куни вазирликдан кетиши ортидан бўш қолаётганди.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид