Қуйидагилар волейбол, соҳил волейболи ва параволейбол спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

волейбол спорт турларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш орқали ёшларни спорт клублари, спорт мактабларининг секциялари ва тўгаракларига кенгроқ жалб этиш;

иқтидорли спортчилар, шу жумладан спортчи-аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали ушбу йўналишда спортчилар тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган профессионал ва олий таълим муассасаларида спорт мактаблари ва спорт клубларининг тренерларини жалб этиш орқали волейбол спорт турлари бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш;

волейбол спорт турлари бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, волейбол спорт турларига ўқитишнинг замонавий методикаларига қаратилган илмий-услубий ва ўқув-адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизматни ривожлантириш;

Халқаро волейбол федерацияси (FIVB), Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) ва Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда уларнинг бошқарувига ўзбекистонлик мутахассислар киритилишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

волейбол спорт турлари бўйича замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, мавжуд моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш;

оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми ва болаларни баркамол инсон этиб тарбиялашга хизмат қиладиган спорт тури сифатида волейбол спорт турларини тарғиб қилиш.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон волейбол федерациясининг 2024 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

олий таълим муассасалар талабалари, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Volleyball stars Ўзбекистон кубоги;

волейбол бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасида умумий мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири;

вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида уч босқичли (туман ва шаҳар – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси;