Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Миллий энергохолдинг раҳбари Хоразм вилоятида бўлди
Қирғизистон Республикаси Миллий энергохолдинг бошқаруви раиси Талайбек Байгазиев Хоразм вилоятида бўлиб, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) билан танишди.
Фото: “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов унга соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) ҳақида маълумот берди.
Меҳмонлар «Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази»да бўлиб, иш жараёнини кузатишди. Улар вилоят, туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида электр энергияси истеъмолчиларининг маълумотлари сақланиши, махсус дастурий таъминот орқали электр энергиясининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансини шаклллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкони ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шунингдек, қарздор истеъмолчиларни тўлиқ автоматик равишда ўчириш ва сарф қилинган электр энергияси учун тўлов амалга оширилгандан сўнг қайта ёқиш, масофадан туриб электр ҳисоблагичларни қайта дастурлаш, истеъмолчилар ҳисоблагичларидан олинган маълумотларни қайта ишлаш ҳамда энергетика тизимини назорат қилиш каби вазифаларни амалга оширилишини ўрганишди.
Мавзуга оид
11:55
Балиқ овлаш бўйича энг юқори кўрсаткич Хоразмда қайд этилди
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
19:46 / 16.02.2026