Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт икки баробарга камайтирилади
“Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади.
Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда “ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий этилади.
Жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгиланади.
Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:
- йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
- жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;
- жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти икки баробарга камайтирилади;
- 1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.
2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026