Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқлим ўзгариши сабаб дунё иқтисодиёти кейинги 30 йилда 8 триллион доллар йўқотиши мумкин
БМТга кўра, охирги 20 йилда дунё бўйича табиий ҳалокатлар сабаб 1,2 миллион одам ҳалок бўлган, иқтисодиётга 3 миллиард доллар зарар етган.
Фото: Getty Images
Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, охирги 20 йилда табиий офатлар интенсивлиги дунё миқёсида 5 баробарга ошган. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директор ўринбосари Ибратжон Каримов маълумот берди.
Унга кўра, 1971 йилдан бери то ҳозиргача 11 мингдан ортиқ иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ йирик табиат ҳалокатлари содир бўлган. Кейинги 30 йилга қилинаётган башоратларга қараганда, дунё иқтисодиёти иқлим ўзгариши натижасида 8 триллион доллар маблағ йўқотиши ёки ЯИМ 3 фоизгача пасайиши мумкин.
Ибратжон Каримов иқлим ўзгаришларининг Ўзбекистондаги салбий таъсири миқёсига ҳам тўхталди.
“Орол денгизининг ҳалокатли қуришидан кейин, Орол ҳудудидаги 5 млн 300 минг гектар майдонда Оролқум пайдо бўлди. Натижада атмосферага ҳар йили 100 млн тонна тузли чанглар кўтариляпти. Улар Антарктидадан ҳам, космосдан ҳам топилмоқда. Бундан ташқари, дунёдаги исиш жараёнлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудлари бўлмиш Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам исишни 2 баробар тезлаштирган”, – деди Каримов.
Мавзуга оид
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:04 / 04.04.2026
Энг йирик иқтисодиётларда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши - инфографика
07:20 / 27.03.2026