Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда фуқаролар номига кредит олиб ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бахмал туманида яшовчи шахс икки нафар фуқаронинг номига онлайн кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, фуқаро С.Д. фуқаролар Ж.Т. ва Ш.Ж.нинг ишончига кириб, уларнинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган.
Сўнг ҳудуддаги тижорат банки филиалидан ҳисобрақамини очиб, банк “mobile” иловаси орқали 101 миллион сўм онлайн кредит олишга эришиб, ушбу кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
12:29 / 06.06.2026