Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециядаги компания Google’дан 2,1 млрд евро компенсация талаб қилди
Компания ЕИ комиссиясининг қарорини бажармаслик ва "ўз устунлигини суиистеъмол қилиш"да айбланмоқда.
Швециянинг нархларни солиштирувчи PriceRunner сервиси Google компаниясини 2,1 млрд евро компенсация талаб қилиб судга берди.
"Биз Google бир неча йил давомида етказган зарар учун компенсация олмоқчимиз ва бу суд жараёнини Google компанияси ўн тўрт йил давомида рақобат тўғрисидаги қонунни бузиб келгани учун жабрланган истеъмолчилар учун кураш деб биламиз", - деди PriceRunner бош директори Микаэл Линдал.
Компаниянинг қўшимча қилишича, Google Европада монополиячи ҳисобланади.
Компания шунингдек, ЕИ комиссиясининг қарорини бажармаслик ва "ўз устунлигини суиистеъмол қилиш"да айбланмоқда.
Аввалроқ Google ЕИнинг 2,42 млрд евро жарима тўлаш тўғрисидаги қарорига нисбатан апелляция бериб ютқазган, аммо январда иккинчи марта апелляция берганди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026