Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида газ таъминоти бўлими хизмат бошлиғи пора олаётганда ушланди
У қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган пеняни йўқ қилиб бериш эвазига пора талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлимининг “Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш” хизмати бошлиғи Ф.Х. фуқаро Б.нинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб бериш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
17:37 / 04.06.2026