Жамият | 00:06 / 07.06.2026
4426
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

У келишилган пуллар ҳисобидан 48 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Телеграм / Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, фуқаро Б.Л. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, уни 4 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ишга киритиб қўйишини айтган.

У келишилган пуллар ҳисобидан 48 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид