Ургутда поччасини уриб ўлдирган йигит ва унинг шеригига ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди йигит ва унинг дўстини Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбли деб топган. Уларга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Олий суд матбуот котибининг хабар беришича, 2021 йил август ойида Ургут туманида яшовчи М.Ж. ўзи қурилиш қилаётган жойда дўсти Ў.Ж. ва поччаси билан бирга ўтириб спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Сўнг ўртада жанжал келиб чиққан.
Оқибатда М.Ж. ҳашарга келган дўсти билан бирга ўз поччасини дўппослаган. Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохона ётқизилган. Шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи касалхонада вафот этган.
Шундан сўнг ҳодиса юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди йигит ва унинг дўстини ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбли деб топган. Уларга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
11:38 / 17.11.2024
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
10:59 / 21.08.2024