09:00 / 09.02.2022
7335

Mobiuz'дан йирик пул совринлари ўз ғолибларини кутмоқда

Фото: Mobiuz

Mobiuz’нинг янги ва амалдаги абонентлари фақат 10 февралгача акция иштирокчисига айланишлари мумкин.

Mobiuz мобил алоқа операторининг “Орзу учун миллионлар” улкан акцияси тугашига 2 кун қолди. Ўтган йилнинг 15 ноябрида бошланган ушбу акция абонентларга 5 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача бўлган 20 та пул ютуғини ютиб олиш имкониятини беради.

Иштирок этиш учун жисмоний шахслар ойига камида 30 000 сўм абонент тўловига эга исталган тариф режасига уланишлари мумкин. Улангандан сўнг абонент акция бўйича илк имкониятга эга бўлади.

Имкониятларни тўплаш ва кўпайтириш учун 5000 МБлик (*2022#) махсус интернет-тўпламни фаоллаштириш мумкин. Ушбу тўплам компаниянинг барча тариф режаларида уланиши мумкин, уни шу жумладан амалдаги, узоқ муддатли абонентлар ҳам фаоллаштира олади.

- Mobiuz йирик акциялар ва совринли ўйинларни ўтказиш анъанасини давом эттирмоқда. Охирги уч йилда компаниямизнинг 151 та абоненти жами 2,5 миллиард сўмдан кўпроқ пул, шунингдек, 15 та енгил автомобил ютиб олди. Бу йили эса умумий соврин жамғармаси 980 миллион сўмни ташкил этади. Бу орқали биз мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш билан бир қаторда йирик пул мукофотларини ютиб олиш имкониятини ҳам бермоқдамиз, - деб таъкидлади Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

“Орзу учун миллионлар” акцияси ғолиблари феврал ойининг охирида аниқланади. Олтита тасодифий абонентнинг ҳар бири 5 миллион сўмдан, бешта абонент 10 миллион сўмдан, тўртта абонент 50 миллион сўмдан, яна тўрт нафар абонент 100 миллион сўмдан ютиб олиши мумкин. Шунингдек, 300 миллион сўмлик бош соврин кимга насиб қилиши ҳам маълум бўлади.

Абонент-иштирокчилар тўпланган имкониятлар сонини *161# USSD-буйруғи орқали текширишлари мумкин. Компания ҳар бир имконият учун ноёб ID-кодни белгилайди ва якуний ўйин арафасида SMS-хабар орқали ҳар бир иштирокчига тегишли маълумотларни юборади. Ғолибларни аниқлаш учун онлайн тарзда машҳур тасодифий рақамлар генераторларидан бири қўлланилади.

 14 феврал куни “Орзу учун миллионлар” акциясининг оралиқ ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади. Улар Янги йил арафасида Дубайга саёҳат ютиб олган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида истиқомат қилувчи тўрт нафар бахтли абонентлардир.

 “Орзу учун миллионлар” акцияси ҳақидаги долзарб маълумотларни, шунингдек, якуний ўйиннинг онлайн намойишини Mobiuz’нинг Telegram'даги расмий каналида кўриш мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top