Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung янги Galaxy Tab S8 планшетларини тақдим этди
Планшетларнинг тезкор хотираси 8, 12 ёки 16 Гб, доимий хотираси 128, 256 ёки 512 Гбни ташкил этади.
Фото: Samsung
Samsung компанияси ўзининг янги Galaxy Tab S8 планшетлари туркумини тақдим этди.
Туркумдан учта —Galaxy Tab S8, Galaxy Tab S8+ ва Galaxy Tab S8 Ultra планшетлари жой олди.
Планшетларга Snapdragon 8 Gen 1 процессорлари ўрнатилган бўлиб, тезкор хотираси 8, 12 ёки 16 Гб, доимий хотираси 128, 256 ёки 512 Гбни ташкил этади. Барча планшетларнинг олд камераси 12 Мп, асосий камераси эса 13 ва 6 Мпга тенг.
Galaxy Tab S8 11 дюймли LTPS-дисплейга, қолган икки қурилма эса 12,4 ва 14,6 дюймли Super AMOLED экранга эга. Планшетлар 45 Втли қувватлагич билан жиҳозланган, аккумуляторлари сиғими моделига қараб 8000 мА•с, 10 090 мА•с ва 11 200 мА•сга тенг.
Қурилмаларга S Pen стилуслари қўшимча қилинган.
Янги планшетлар сотуви март ойида бошланади.
Мавзуга оид
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
20:52 / 03.03.2026