Жамият | 17:08 / 10.02.2022
29723
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Корзинка Aбай янгиланди – бутун маҳаллани бошлаб келаверасиз!

Фото: Korzinka

Ўзбекистондаги йирик супермаркет тармоқларидан бири – Корзинка 25 йиллик тарихининг илк босқичида очилган супермаркетларни бирма-бир тубдан янгилашда давом этмоқда. 

Худди шундай супермаркетлардан бири – бу Тошкент шаҳри марказий қисми, Шайхонтоҳур туманидаги Aбай ва Aбдулла Қодирий кўчалари кесишмасида жойлашган Корзинка Aбай супермаркетидир.

Корзинка Aбай супермаркети 2010 йил 10 декабрда очилган бўлиб, унга икки қардош миллат – ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлиги рамзи сифатида улуғ ёзувчи ва мутафаккири Aбай (Қўнонбой ўғли) номи берилган. Супермаркет 10 йилдан ортиқ вақт давомида атрофдаги маҳаллалар ва юртимиз аҳолисининг севимли савдо масканига айланиб улгурди.

Тармоқнинг янги формат ва истиқболга янгича ёндашуви Корзинка Aбай супермаркетини ҳам мижозлар ва замон талабидан келиб чиққан ҳолда қайта таъмирлашга етаклади.

2022 йил 2 январда капитал таъмир ишлари учун ёпилган Корзинка Aбай супермаркети бир ойдан бироз ўтиб, 5-феврал санасида янгиланган ташқи ва ички қиёфада яна ўзининг доимий меҳмонлари, шунингдек, кун сайин тармоққа меҳр қўйиб бораётган бошқа юртдошларимиз учун эшикларини очди.

Ушбу супермаркетда савдо ҳудуди янада кенгайтирилиб, меҳмонлар ҳаракатланиш йўналиши одатдагидан қулай шаклга келтирилган.

Савдо ҳудудида пештахталарни ёритиш учун энг замонавий ускуналари ва тизимидан фойдаланилган – бунда мижозларнинг эътибори тўғридан-тўғри пештахтадаги товар ҳамда нархларга қаратилиши харид жараёни самарали кечишида хизмат қилади. 

Ҳар бир бўлим пештахталари қатори устида бўлим номи, қатор бошида эса “Ҳафта таклифи” сериясига мансуб товарлар жойланган ва махсус кўрсаткичлар билан таъминланган.

Ҳаво айланиш ва кондиционер тизими бутунлай алмаштирилган. Aвтотураргоҳ ҳудуди ҳам қайта кўриб чиқилиб, янгиланган ва кенгайтирилган.

Супермаркетга ўзгача ёндашувда эътибор қаратилиши нафақат унинг таъмирида балки товарлар танловининг турфалигига ҳам таъсир этган.

Бу айниқса гўшт, сут маҳсулотлари, мева-сабзавот ва ичимликлар бўлимларида яққол кўзга ташланади. Нон маҳсулотлари ва ширинликлар бўлимларида ҳам ассортимент анча кенгайгани сезилади.

Корзинка Aбай супермаркетида таъмиргача 2 тандир иссиққина нонларни муҳайё этган бўлса, янгиланишдан сўнг тандирлар сони 3тага етди – тандирхонаси бор Корзинкаларда ёпилган нон нархи ҳамон 2000 сўмдан ошгани йўқ.

Жаҳоннинг ривожланган давлатларида пойтахт аэропортларининг қулайлиги ва интерьерига катта эътибор қаратилади, чунки бу жиҳат, аввало, мижозларнинг розилиги ва меҳмонлар учун мамлакатнинг юзи ҳақида таассуротни шакллантиради. 

Корзинка супермаркетлари жамоаси эса ўз олдига ҳар бир супермаркетни харидлар қулайлигидан завқ олиш масканига ва унум томон парвоз остонасига айлантиришни мақсад қилган.

Йўлингиз Aбай кўчасидаги Корзинкага тушса, рўзғор учун файз-баракали бозорликларга марҳабо!

Маҳаллани бошлаб келаверасиз! 

#ОдатдагиданЯхши

Қулайлик ва фойда бир жойда:

KorzinkaGO иловаси: www.krzn.uz/app

Корзинка Telegram'да: t.me/korzinkauzb (ўзбек тилида) ва t.me/korzinkauz (рус тилида)

Корзинка Facebook'да: fb.com/korzinkauz

Корзинка Instagram'да: @korzinkauz

Корзинка Twitter'да: twitter.com/KorzinkaUzbek

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид