Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия бош вазирига суиқасд уюштирилди
Аввалроқ Абдул Ҳамид ал-Дабайба парламентнинг янги бош вазир тайинлаш тўғрисидаги қарорини рад этганди.
Абдул Ҳамид ал-Дабайба / Фото: CGNT
Ливия пойтахти Триполи шаҳрида мамлакат бош вазири Абдул Ҳамид ал-Дабайба ўтирган автомобил номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.
Хабарда айтилишича, автомобилга бир нечта ўқ теккан.
Ҳужум уюштирганлар ҳозирча қўлга олинмаган.
Аввалроқ Абдул Ҳамид ал-Дабайба парламентнинг янги бош вазир тайинлаш тўғрисидаги қарорини рад этганди.
Ал-Дабайба сайловлар ўтказишни хоҳлаётганини, аммо аввал парламент олий давлат кенгаши билан келишиши кераклигини айтган. У "ҳақиқий сайловлар" ўтказилмагунича лавозимини тарк этмаслигини билдирган.
Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
20:43 / 22.02.2026
Трамп қароргоҳининг қўриқланадиган ҳудудига киришга уринган шахс ўлдирилди
15:15 / 11.02.2026
Россия генералига уюштирилган суиқасднинг яна бир иштирокчиси қўлга олинди
14:48 / 09.02.2026