Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Афғонистоннинг АҚШ банкларидаги 7 млрд долларлик активларини музлатиб қўйди
Маблағларнинг ярми афғон халқининг гуманитар эҳтиёжлари учун сарфланиши кўзда тутилган, қолган қисми эса терактлар қурбонларининг оилаларига компенсация сифатида берилади.
АҚШ президенти Жо Байден Афғонистоннинг Америка банкларидаги 7 млрд долларлик активларини музлатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Маълум қилинишича, Америка банкларида сақланаётган Афғонистон активлари Нью-Йорк федерал захира банкидаги ягона траст фондига ўтказилади.
Бу маблағларнинг ярми суднинг тегишли қароридан сўнг афғон халқининг гуманитар эҳтиёжлари учун сарфланиши кўзда тутилган.
Қолган 3,5 миллиард доллар эса АҚШда қолади ва террорчилик ҳужумлари, жумладан, 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар қурбонларининг оилаларига компенсация сифатида берилади.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026