Жаҳон | 19:47 / 11.02.2022
7754
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек диаспораси Калугада мигрантлар фаолиятига чекловлар киритилишига нисбатан фикр билдирди

«Ўзбегим» миллий-маданий автономияси президенти Суръатбек Абдураҳимовнинг фикрича, бу қарор вақтинчалик.

Фото: ТАСС

Калуга ҳукумати областдаги миллатлараро кескинлик мавзуси жамоатчилик кун тартибидан олинганидан сўнг мигрантларга нисбатан чекловларни бекор қилади. Санкт-Петербургдаги «Ўзбегим» миллий-маданий автономияси президенти Суръатбек Абдураҳимов ана шундай фикр билдирди.

«Менимча, бу қарор вақтинчалик, кейинроқ ҳаммаси яна ўз ўрнига қайтади. Буни жиддий олмаслик керак», — деди у.

Абдураҳимовнинг қўшимча қилишича, россиялик амалдорлар ва жамоат арбоблари томонидан мигрантлар меҳнатидан фойдаланишни чеклаш борасидаги ташаббуслар вақти-вақти билан янграб туради. Аммо бундай чоралар жорий этилганида ҳам узоққа бормайди.

Аввалроқ Россиянинг Калуга области губернатори Владимир Шапша мигрантларнинг умумий овқатланиш, транспорт ва чакана савдо соҳаларида ишлашини тақиқлаганди.

Россия қурувчилар бирлашмасининг маълум қилишича, айни вақтда соҳага 2 миллионга яқин мигрант етишмаяпти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид