Ўзбекистон | 18:29 / 11.02.2022
6537
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

11 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон бош вазири Алихон Смаиловни қабул қилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган.

Учрашув аввалида Алихан Смаилов Ўзбекистон раҳбарига Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

«Ўтган йил декабрь ойидаги саммитда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари эришган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қабул қилинаётган чоралар кўриб чиқилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ва унинг кўрсаткичлари мувозанатли бўлишига эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги саноат кооперацияси ва логистика марказлари ташкил этишни жадаллаштириш, сув, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид