Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Одамлар норози бўляпти” — Мирзиёев автомобилсозлик масаласи кўриб чиқилишини айтди
Кейинги ҳафта президент ҳузурида автомобилсозлик масалалари кўриб чиқилади. Давлат раҳбари одамлар UzAuto Motors автомобиллари учун пул тўлаб қўйиб, узоқ навбат кутаётганига эътибор қаратди.
“Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер, эй давлат раҳбарлари, деяпти. Нимага десангиз, талаб, Худога шукр, иқтисодиётимиз ривожланяпти, одамларнинг машинага талаби ошиб боряпти. Лекин шу билан бирга, биз йўл ҳаракати тизимини хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо бошқача чораларни кўришимиз керак”, – деган Шавкат Мирзиёев.
“Менимча” кўрсатувидан маълум бўлишича, президент бу ҳақда 11 феврал куни йўллардаги хавфсизликни таъминлашга бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, автомобил бозорида монопол мавқега эга UzAuto Motors 20 декабр куни Nexia, Spark, Cobalt ва Lacetti учун шартномалар тузишни 1 февралгача тўхтатганини маълум қилганди. Бироқ 1 февралдан кейин ҳам контрактация тикланмади, қачон тикланиши ҳам номаълум бўлиб турибди.
Бунгача компания аввал тузилган шартномаларни истеъмолчиларнинг зарарига бир неча марта ўзгартирган эди.
UzAuto Motors гарчи бунга сабаб сифатида микрочиплар танқислигини кўрсатаётган бўлса-да, бу танқислик компанияга экспортни оширишига халал бера олмаяпти.
Kun.uz'даги маълумотларга кўра, монополист корхона 2021 йилда автомобил ишлаб чиқаришни 16 фоизга камайтирган, лекин экспортни 36 фоизга оширган.
Охирги ҳафталарда бирламчи автобозордаги танқислик боис иккиламчи автомобиллар нархи сезиларли ошди.
Аввалроқ депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors'дан автомобил харид қилишда олдиндан тўлов миқдори (85 фоиз)ни пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаётгани, бу таклифлар ҳукуматга киритилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
07:52 / 04.02.2026
Энг кам муаммоли автомобиллар – 2026 йил рейтинги
11:01 / 31.01.2026