“Президент айтмагунча, ташаббус йўқ” — Шавкат Мирзиёев ЙТҲлар кўплиги ҳақида
«O'zbekiston 24» телеканалида президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик фаолиятига бағишланган «Менимча» лойиҳасининг навбатдаги сони намойиш этилди.
Кўрсатувда 11 феврал куни президент раислигида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан лавҳа кўрсатилди.
Селекторда президент Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи издан чиқиб кетганини таъкидлади.
“Очиқ гап, ҳаммамиз буни ташлаб қўйгандик. Шу аҳволга келиб турибмиз ҳозир. Бу фожиа, бу издан чиқиб кетган соҳа. Ҳар бир масаланинг режаси бор-ку. Аммо президент айтмагунча, ташаббус йўқ. Менга кун эмас, соат етмаяпти масалаларнинг ичига киришга”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент ўлим билан боғлиқ авария ўчоқлари бўлган ҳудудларни санади, аммо масъуллар буни била туриб на бир таклиф, на ташаббус берганини айтди. “Ўнг қулоғи билан ҳам, чап қулоғи билан ҳам бугунги топшириқларни эшитиш ва бажариш шарт” деди ҳамда кўпчиликка синов муддатини белгилади, айримлар шу куннинг ўзидаёқ ишдан олинди.
Жумладан, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Одил Отахўжаев, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Фарҳод Шайзоқов ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Саидолим Зингировлар лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024