Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Путинни Ғарб билан мулоқот қилишга чақирди
Буюк Британия ҳукумати раҳбари яқин вақт ичида Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Байден ва Европадаги давлат раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Россия раҳбариятини Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишининг олдини олиш учун дипломатия ва мулоқотга чақирди.
"Ҳозирда Украина атрофидаги вазият жуда хавфли ва мураккаб бўлиб турибди. Биз жар ёқасидамиз, аммо президент Путинда ортга қадам ташлаш учун вақт бор. Биз жумладан, Россия учун ҳам даҳшатли оқибатларнинг олдини олиш учун мулоқотга чақирамиз", - деди у.
У АҚШ президенти Жо Байденнинг сўзларига кўра, Россия "яқин 48 соат ичида содир бўлиши мумкин бўлган нарсани режалаштираётгани"ни қўшимча қилди.
"Мен мулоқот сақланиб қолиши муҳим деб ўйлайман, аммо НАТОга аъзо бўлишни истаётган украиналикларнинг суверен ҳуқуқлари билан савдолаша олмаймиз", - деди Жонсон.
Буюк Британия ҳукумати раҳбарининг маълум қилишича, у яқин вақт ичида Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Байден ва Европадаги давлат раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026