Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Масхарабозлик қилиш вақти тугади” - Рамзон Қодиров Зеленский ва украиналикларга мурожаат билан чиқди
Қодиров Минск келишувларидаги моддаларни оғишмасдан бажариш нафақат Москва ва Киев ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этиши, балки умумий кескинликни пасайтиришини билдирди.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Украина президенти Владимир Зеленский ва украиналикларга мурожаат билан чиқди.
«Жаноб Зеленский! Масхарабозлик қилиш вақти тугади. Ножўя оқибатларнинг олдини олиш учун ўз халқингиз олдидаги бурчингизни бажариш вақти келди. Яъни нафақат Россия президенти, балки Украина президентининг ҳам имзоси турган Минск келишувларини бажариш зарурати ҳеч қачон бугунгичалик бўлмаган», — деб ёзди у Telegram-каналида.
У Минск келишувларидаги моддаларни оғишмасдан бажариш нафақат Москва ва Киев ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этиши, балки умумий кескинликни пасайтиришини билдирди.
У шунингдек, Зеленскийни конституция ва ўз халқи хавфсизлигининг кафолати сифатида тинчлик ўрнатиш ва қон тўкишдан қочиш учун унга боғлиқ бўлган барча ишни амалга оширишга чақирди.
Қодиров украиналикларга ҳам мурожаат қилиб, украин халқи ва Украинани севишини таъкидлаган.
Чеченистон раҳбари украин халқи тарихий адолатни ташқарининг ёрдамисиз тиклай олишига умид билдирган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Украинада сайлов масаласи зимдан муҳокама қилинмоқда. Зеленский яққол фаворит эмас
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
17:15 / 04.07.2026
Зеленский Путинни Константиновка бўйича ёлғон баёнот беришда айблади
20:57 / 02.07.2026