Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоят ХТБ мутасаддиси интернат директори лавозими учун 13 минг доллар сўради
Улар фуқарони 13 минг доллар эвазига кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар мактаб интернати директорлигига тайинламоқчи бўлишган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Шўрчи туманидаги кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати директорининг ўринбосари У.Я. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, уни 13 минг доллар эвазига ХТБда ишловчи таниши орқали ўзи ишлайдиган интернатга директор лавозимига тайинлатиб беришни ваъда қилиб, шундан 5 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, вилоят Халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Э. 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026