Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия уруш бўлишини истамайди - Путин
Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан музокара ўтказди.
Фото: ТАСС
“Россия уруш бўлишини истамайди”, – деди Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан ўтказилган музокаралардан кейинги матбуот анжуманида.
«Ҳозир жаноб федерал канцлер ва унинг ёшидаги одамлар, мен ҳам ўша авлодга мансубман, Европада уруш бўлишини тасаввур қила олмаслигини айтди. Бу албатта, Украина атрофидаги вазиятга нисбатан айтилди. Аммо биз Европадаги урушнинг гувоҳи бўлмадикми? Айнан НАТО блоки Югославияга қарши очган урушнинг», — деди Путин.
Россия президенти Белградга ракета-бомба зарбалари берилган ҳарбий операцияни эслатди.
У Россия Европада уруш бўлишини хоҳламаслигини таъкидлади.
«Айнан шу боис музокаралар жараёни тўғрисидаги таклифларимизни илгари сурдик, бунинг натижаси барча учун тенг хавфсизлик тўғрисидаги келишув бўлиши лозим. Афсуски, таклифларимизга батафсил жавоб олмадик», — деди Путин.
Мавзуга оид
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026
Европа Иттифоқи Путинни миграциянинг «асосий ҳаракатлантирувчи кучи» деб атади
15:23 / 20.03.2026