Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда савдо комплекси раҳбаридан 1,6 минг доллар олмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Икки нафар фуқаро Пахтачи туманидаги савдо комплекси раҳбари устидан ҳокимиятга ёзма мурожаат қилишган. Сўнг аризани қайтариб олиш учун савдо комплекси раҳбаридан пул талаб қилишган.
Фото: ТАСС
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тадбирда Пахтачи тумани савдо комплексида товламачилик фаолияти фош этилган.
Маълум бўлишича, Пахтачи туманидаги “Санобар савдо комплекси 2020” МЧЖда савдо қилувчи А.К. ва Қ.Б. бозор ҳудудида савдо қилиш учун шароит яратиб берилмаётгани ҳамда патта тарқатилмаётгани юзасидан МЧЖ раҳбари устидан ҳокимият идораларига ёзма мурожаат қилган.
Кейинчалик ушбу фуқаролар савдо комплекси раҳбарига босим ўтказиб, аризани қайтариб олиш эвазига пул талаб қилишган.
2022 йил 14 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда бозор раҳбаридан фуқаро А.К. 1500 доллар ва фуқаро Қ.Б. 100 доллар миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олаётганида қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан К.А. ва Қ.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026