Ўзбекистон | 12:00 / 15.02.2022
14592
4 дақиқада ўқилади

Зафар Ҳошимов "Из Корзинки" ва "365 kun" брендларининг пайдо бўлиши ҳақида гапириб берди

Фото: Корзинка

2021 йилнинг 30 декабрь куни "Корзинка" брендининг 25 йиллигини нишонланди, аммо бу энг йирик ритейлер ҳақидаги ҳамма хабар эмас.

Биринчи ЎСБ (ўз савдо белгиси) 2017 йилда ишга туширилган, бу "Из Корзинки" бренди остидаги нон эди.

2020 йилдан бошлаб иккинчи ЎСБ “365 kun” чиқарилганди.

Бугунги кунда тармоқ иккала брендга алоҳида эътибор қаратмоқда ва уларни ривожлантирмоқда. Бу ҳақда бизга маркетинг гуруҳи ва Зафар Ҳошимов батафсил айтиб беришди.

"Корхонамиз босиб ўтаётган ривожланиш йўлига назар ташласак, маҳаллий бозор ва умумжаҳон тенденцияларига мувофиқ ўз савдо белгимизнинг (ЎСБ – таҳририят) йўлга қўйилиши ҳам давр талаби эди. Глобал миқёсда бу тушунча кўпдан буён фаол шаклланиб келмоқда ва мана энди бизнинг бозоримизга ҳам етиб келди", — дейди Зафар Ҳошимов.

Фото: Корзинка

Ўз савдо белгилари йирик ритейлерлар томонидан бир неча сабабларга кўра яратилади:

  • янада мослашувчан нархлаш имконияти;
  • рақобатчилар мониторингидан холи бўлиш;
  • ишончнинг ортиши.

"ЎСБ товарларининг худди шундай товарлардан камида 5% арзонроқ эканлигини савдо белгиси нархига маркетингга сарфланган қиймат қўшилмаслиги билан асослаш мумкин. Ваҳоланки, бу тайёр маҳсулотнинг сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, чунки ҳар томонлама муносиб етказувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни саралаш – жамоамиз учун доим устувор вазифа саналади. Шу турдаги муқобил маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компаниялар реклама учун миллионлаб пул сарфлашади ва бу товарнинг нархига ҳам таъсир қилади", — дея фикрлари билан ўртоқлашади корхона асосчиси.

Фото: Корзинка

"Из Корзинки" савдо белгиси — юқори сифатли маҳсулотлар. Ҳар бир маҳсулотни ишлаб чиқишда компания энг яхши кўриниш, таъм ва хушбўйликни бирлаштирган ҳолда ишлаб чиқарувчилар томонидан диққат билан қаралади.

"Режаларимизнинг маҳсули ўлароқ, Корзинка ребрендинги ва ЎСБ маҳсулотларининг йўлга қўйилиши деярли бир вақтда кечди. Фалсафамизга фаол сингдириб келаётган шиоримиз – "Одатдагидан яхши" нафақат Корзинка тармоғимизнинг янада ривожланиши ва бизнинг интилишларимизни, балки тайёрлаб, бозорга олиб чиқаётган маҳсулотларимизнинг сифатини ҳам ўзида акс эттиради", — дейди Зафар Ҳошимов.

Фото: Корзинка

Ўз брендларини йўлга қўйиш орқали ритейл тармоқлари энг машҳур икки йўналишда - товарлар таннархини сезиларли даражада пасайтириш, нарх ва сифат ўртасида танлов қилиш ёки ўртача бозор нархини тежаш ва сифатга путур етказмасдан ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Корзинка иккинчи сценарийга қатъий амал қилади, маркетинг ва тегишли харажатларни олиб ташлаб, асосий эътиборни энг яхши сифатга қаратади ва харажатларни харидор учун қулай тарзда ушлаб туришга уринади.

"ЎСБнинг асосий кучи айнан товарларни рекламага сарф бўладиган қувват билан эмас, фақатгина харидорларнинг ишончини қозонишда кўринади. Харидорларимиз нафақат Корзинкага давомли келишаётганини, балки "365 кун" ҳамда "Из Корзинки" товарларини такрор ва такрор харид қилаётганини рақамлар ҳам кўрсатиб турибди", — дея таъкидлайди Корзинка супермаркетлар тармоғи раҳбари.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид