17:00 / 16.02.2022
16145

Samsung Electronics Galaxy S22 смартфонлар сериясини тақдим этди ва олдиндан буюртма қилиш имкони ҳақида эълон қилди

Фото: Samsung

Янги Galaxy S22 Ultra иккита флагманлик тўпламининг энг яхши хусусиятлари – Note серияси кучи, S серияси унумдорлигини ва профессионал даражадаги сифатга эга камерани ўзида бирлаштирди. Шунингдек, Galaxy S22 янги сериясига олдиндан буюртма қилсангиз, совға сифатида Galaxy Watch4 соатини қўлга киритасиз.

Қурилмага ўрнатилган S Pen илк марта S сериядаги қурилмаларда пайдо бўлди. Кечикишнинг 70 фоизга пасайиши максимал даражадаги табиий таассуротлар ва иловаларнинг имкониятлари янада кенгайишини таъминлайди.

S22 сериясидаги қурилмаларнинг тунги суратга олиш функциялари сизга куннинг исталган қисмида ҳам олд камера, ҳам асосий камера билан юқори сифатли видеотасвирларни олиш имконини беради. 2,4 мкм ўлчамли пикселларга эга сенсорлар туфайли камера объективи кўпроқ ёруғлик ва маълумотларни қамраб олиши ва видеоларингиздаги ёруғлик ва тафсилотларни оптималлаштириши мумкин. S22 Ultra телефонларидаги Super Clear Glass линзалари тунги вақтда янада ёрқин, тиниқ ва доғларсиз видеоларни суратга олишни таъминлайди. Катталаштириш функцияси объектни 100 мартага яқинлаштириб беради. Янги АИ функциялари билан ҳар бир фотосурат PRO (профессионал) даражадаги сифатга эга бўлади.

Galaxy S22 серияси сизга бетакрор суратларни олиш учун барча керакли воситаларни тақдим этади. Масалан, «кўзгу» эффектига эга фотоаппаратлардаги сингари таҳрирлаш учун тўлиқ асбоблар тўпламига эга Expert RAW иловасидан фойдаланиш имкони. Шунингдек, сиз ISO ва ушлаб туриш созламалари ёрдамида суратларингизни ёритишингиз ёки қорайтиришингиз, фотосуратни илиқроқ ёки совуқроқ қилиш учун оқ ранг мувозанатини созлашингиз ҳамда истаган эффектингизга эришиш учун қўлда керакли объектга фокуслашингиз мумкин.

Galaxy S22 Ultra телефонидаги 6,8 дюймли ғаройиб Dynamic AMOLED 2X дисплейи 1750 нитга тенг бўлган максимал ёрқинликда энг майда тафсилотларни намойиш этиб, тасвирни жонлантиради.

Кучли аккумулятор Galaxy S22 Ultra телефонларига кун бўйи ва ундан ҳам узоқроқ вақт давомида қўшимча қувватлашсиз ишлаш имконини беради. Смартфон максимал қуввати 45 Вт бўлган ўта тез қувватлаш функциясини қўллаб-қувватлайди – 50 дақиқали видеони ёзиб олиш учун бор-йўғи 10 дақиқа давомида электр тармоққа уланиш етарли.

 Galaxy S22 сериясидаги барча қурилмалар Samsung компаниясининг Knox Vault хавфсизлик платформаси билан ҳимояланган бўлиб, у телефоннинг асосий операцион тизимида махфий маълумотларни бутунлай алоҳида сақлайди.

Samsung шунингдек, катта дисплей ва кучли ишлаш унумдорлигига эга бўлган янги Galaxy Tab S8 планшетларини ҳам сотувга чиқарди. Янги S Pen функцияси билан яхшиланган видеоконференциялар, кўп вазифалилик, веб қидирувлар ва ижодкорлик имкониятлари ушбу планшетлардан фойдаланиш тажрибасига катта ўзгартиришлар киритади.

Олдиндан буюртма

2022 йилнинг 10 февралидан 10 мартига қадар Galaxy S22 сериясидаги смартфонларга олдиндан буюртма бериб қўйсангиз, Galaxy Watch4 соатини совға тариқасида олишингиз мумкин:

- Galaxy S22 Ultra смартфонига олдиндан буюртма берилганда, Galaxy Watch4 44mm совға қилинади.

- Galaxy S22/S22+ смартфонига олдиндан буюртма берилганда эса Galaxy Watch4 40mm совға қилинади.

Galaxy S22 янги сериясидаги смартфонларни Ўзбекистонга олиб келиш 2022 йилнинг март ойи ўрталарига режаланган.

Совғалар сони чекланган.

Фойда билан харид қилишга улгуриб қолинг.

Олдиндан буюртма қилиш акцияси шартлари билан танишиш, шунингдек олдиндан буюртма бериш учун Samsung'нинг расмий веб-сайтига киринг.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @SamsungUzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Сайт: Samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top